Дунёда тўғридан тўғри инвестициялар оқими икки баробарга камайгани маълум бўлди
Тўғридан тўғри хорижий инвестиция оқими 2020 йилнинг биринчи 6 ойида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 49 фоизга пасайди. Чуқур рецессия таъсири остида бу пасайиш йил охирига қадар ҳам 40 фоиз атрофида бўлиши кутилмоқда. Бу ҳақда БМТ маълумотига асосланиб, «Reuters» ёзмоқда.
БМТ маълумотига кўра, Европа иқтисодиётида тўғридан тўғри хорижий инвестициялар оқимидаги пасайиш туфайли 7 миллиард доллар йўқотилди. Бундай салбий пасайиш биринчи марта қайд этилмоқда. АҚШ иқтисодиётида эса қисқариш 61 фоиз бўлган. Тўғридан тўғри инвестиция оқимининг халқаро миқёсда пасайишига кўпчилик пулни ушлаб тургани ва аксар ҳолларда сармоя киритиш кечиктирилгани сабаб бўлган.
«Бу йил тўғридан тўғри инвестиция оқими халқаро миқёсда деярли ярим баравар қисқарди. Бу биз кутгандан ҳам ёмонроқ натижа. Инвестиция оқими йил охиригича 30-40 фоизга пасайиши, 2021 йилда эса 5-10 фоизга қисқариши кутилмоқда», деган БМТ вакили Жеймс Жан.
Одатда халқаро пул ўтказмаларининг 80 фоизи ривожланган давлатлар ҳиссасига тўғри келади, шунинг учун инвестиция оқимидаги пасайиш уларга кўпроқ (98 миллиард доллар) зарар етказган. Бундай пасайиш охирги марта 1994 йилда кузатилган эди.
2019 йил тўғридан тўғри хорижий инвестиция оқимини қабул қилувчи асосий давлатлар Италия, АҚШ, Бразилия ва Австралия эди. Бу йилги пасайиш уларга нисбатан кўпроқ сезилган. Хитой эса бу пасайишдан қочишга уринмоқда. Чин ўлкасида тўғридан тўғри инвестициялар электрон тижорат тизими, махсус техника хизматлари, тадқиқот ва ишланмаларга йўналтирилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар:
18 ноябрь 2020, Среда
2021 йилда Ўзбекистон иқтисодиёти реал ўсиши 5,1 фоиз бўлиши кутилмоқда — Ҳисоб палатаси
11 ноябрь 2020, Среда
Ўзбекистоннинг ялпи ички маҳсулоти 0,4 фоизга ўсди
26 февраль 2020, Среда
Ўзбекистон ва Қозоғистон иккинчи ҳудудлараро ҳамкорлик форуми
27 июнь 2019, Четверг
Биринчи ярим йилликда кутилаётган натижалар таҳлил қилинди
19 июнь 2019, Среда
НАВОИЙ ВИЛОЯТИ ДЕЛЕГАЦИЯСИ ХИТОЙДА!