1 февралдан бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи, жарималар ҳамда стипендиялар миқдори оширилди
2021 йил 1 февралдан «Ўзбекистон Республикасининг «2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги Қонуни ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги президент қарорига кўра, бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи ҳамда стипендиялар миқдори 1,1 баробарга (10 фоизга) оширилди.
Шунингдек, 2021 йил 1 февралдан бошлаб меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори ҳамда базавий ҳисоблаш миқдори (БҲМ) ҳам 10 фоиздан оширилди. Яъни, илгари меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – ойига 679 минг 330 сўм ва БҲМ – 223 минг сўм миқдорида белгиланган бўлса, эндиликда мос равишда 747 минг 300 сўм ва 245 минг сўм этиб белгиланди.
БҲМ миқдори 245 минг сўм этиб белгиланиши ортидан БҲМга боғланган:
Шунингдек, 2021 йил 1 февралдан бошлаб меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори ҳамда базавий ҳисоблаш миқдори (БҲМ) ҳам 10 фоиздан оширилди. Яъни, илгари меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – ойига 679 минг 330 сўм ва БҲМ – 223 минг сўм миқдорида белгиланган бўлса, эндиликда мос равишда 747 минг 300 сўм ва 245 минг сўм этиб белгиланди.
БҲМ миқдори 245 минг сўм этиб белгиланиши ортидан БҲМга боғланган:
- солиқлар;
- йиғимлар;
- жарималар;
- давлат божлари;
- кўрсатилаётган давлат хизматлари, тадбиркорлик фаолиятининг муайян тури билан шуғулланиш учун патент (лицензия) тўловлари;
- БҲМга боғланган бошқа тўловлар миқдори ҳам 10 фоизга ошди.
- Бундан ташқари, 14 ёшгача болалари бўлган оилаларга бериладиган нафақа миқдори ҳам 1 февралдан 10 фоизга оширилди ҳамда қуйидаги миқдорларда белгиланди:
- битта болали оилаларга – 144 минг 100 сўм (илгариги миқдор – 131 минг сўм);
- иккита болали оилаларга – 238 минг 700 сўм (илгариги миқдор – 217 минг сўм);
- учта ва ундан ортиқ болали оилаларга – 334 минг (илгариги миқдор – 304 минг сўм).
- Бироқ, қуйидагилар миқдори ўзгаришсиз қолдирилган:
- пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори — ойига 238 минг 610 сўм;
- энг кам ёшга доир пенсиялар — ойига 466 минг 680 сўм;
- болаликдан ногиронларга бериладиган нафақа — ойига 466 мин 680 сўм;
- зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа — ойига 286 минг 390 сўм;
- бола икки ёшга тўлгунга қадар бола парвариши бўйича нафақа (434 минг сўм);
- кам таъминланган оилаларга бериладиган моддий ёрдам (326 мингдан 653 минг сўмгача);
- Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятидаги муҳтож оилаларга бир марталик моддий ёрдам миқдорлари (434 мингдан 1 млн 85 минг сўмгача).
Ўхшаш янгиликлар:
18 ноябрь 2020, Среда
2021 йилда Ўзбекистон иқтисодиёти реал ўсиши 5,1 фоиз бўлиши кутилмоқда — Ҳисоб палатаси
06 ноябрь 2020, Пятница
Жаҳон банки кўмагида Ўзбекистоннинг институционал салоҳияти оширилади
04 октябрь 2019, Пятница
Ўзбекистон президенти ҳузурида янги агентлик ташкил этилди
01 август 2019, Четверг
1 августдан ойликлар 10 фоизга оширилди
10 октябрь 2022, Понедельник
Аҳолиси