Давлат ёш тадбиркорлар учун “Фурсат” лойиҳасини бошлади
Саноат ва хизмат кўрсатиш соҳаларида бизнес ғояларга эга ёшлар учун давлат бюджетидан 100 млн доллар ажратилмоқда. Танланган ёшларга ер олишда ҳам кўмак берилади.

Ўзбекистонда ёш тадбиркорлар бизнес лойиҳаларини молиялаштириш мақсадида “Фурсат” номли лойиҳа ишга туширилди.
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги бўлим бошлиғи Меҳрож Ботировнинг Kun.uz'га маълум қилишича, лойиҳа президент қарори асосида ишлаб чиқилган. Ундан кўзланган мақсад – ёшларга бизнес ғояларини амалга оширишда ёрдам бериш ва бандликни таъминлашдан иборат.
“Ўз бизнес ғоялари бор, аммо уни бошлаш учун тажриба ва бошланғич капиталга эга бўлмаган 18-30 ёшли йигит-қизлар лойиҳа иштирокчилари бўлишлари мумкин. Мазкур лойиҳа саноат ва хизмат кўрсатиш йўналишларига мўлжалланган.
Лойиҳага 2021 йил ҳисобидан 100 млн доллар маблағ ажратиш белгиланган. Шунингдек, ёшларга ер ажратилишида ҳам кўмаклашамиз.
Айни пайтда республикадаги 15та туман ва шаҳарда ёшлар саноат зоналари очилган. Ёш тадбиркорлар fursat.uz сайти орқали ёки туман (шаҳар) ҳокимиятларида тузилган ишчи гуруҳларга мурожаат қилишлари мумкин”, – дейди вазирлик вакили.
Қайд этилишича, президент қарори билан Ўзбекистонда 219та ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари ташкил этиш белгиланган ва ҳозирда шундан 185таси фаолиятини бошлаган.
Манба
Ўхшаш янгиликлар:
06 ноябрь 2020, Пятница
Жаҳон банки кўмагида Ўзбекистоннинг институционал салоҳияти оширилади
11 сентябрь 2020, Пятница
Нью-Йоркда Ўзбекистон савдо уйи очилди
21 август 2020, Пятница
Яширин иқтисодиётнинг олдини олиш – иқтисодий тараққиёт гарови
27 сентябрь 2019, Пятница
“СТАРТАП ТАШАББУСЛАР” ДАСТУРИ НАВОИЙДА ЎЗ ИШИНИ БОШЛАДИ
15 август 2019, Четверг
Тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги ташкил этилди