» » » Навоий вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг 2022 йил январь-август ойлари якунлари тўғрисида маълумот

Навоий вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг 2022 йил январь-август ойлари якунлари тўғрисида маълумот

27 сентябрь 2022, Вторник
60
0

Ҳисобот даврида ҳудуд (тармоқ) да эришилган натижа таҳлили.

Вилоятда 2022 йил январь-август ойларида саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш 105,6 фоизга, халқ истеъмол моллари 109,4 фоизга, қурилиш-пудрат ишлари 108,8фоизга, чакана савдо 112,2 фоизга ва жами хизматлар 116,6 фоизга ўсиши таъминланди. Жумладан;

Саноат

Вилоятда 2022 йил январь-август ойларида 55 854,0 млрд. сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилиб, ўсиш суръати 105,6 фоизни ташкил этди. 

         Шунингдек, ҳудудлар кесимида саноат маҳсулотлари ишлаб ишлаб чиқариш бўйича Навоий шаҳрида 47 682,2 млрд.сўмлик (ўсиш суръати 106,6%), Зарафшон шаҳрида 232,0 млрд.сўмлик (104,8%), Ғозғон шаҳрида 40,3 млрд.сўмлик (107,7%), Кармана туманида 5 395,8млрдсўмлик (109,3%), Конимех туманида 361,4 млрд.сўмлик (116,5%), Қизилтепа туманида 882,7 млрд.сўмлик (95,6%), Навбаҳор туманида 469,9 млрд.сўмлик (106,4%), Нурота туманида 204,2 млрд.сўмлик (107,8%), Томди туманида 30,4 млрд.сўмлик (105,5%), Учқудуқ туманида 186,1 млрд.сўмлик (118,2%) ва Хатирчи туманида 368,9 млрд. сўмлик (102,0%)ни ташкил этди.

Туманлар кесимидаги таҳлил натижалари асосан, саноат маҳсулотлари бўйича энг катта улуш Навоий шаҳри (85,4%), Кармана тумани (9,7%) ва Қизилтепа туманига (1,6%) тўғри келади.

Ўсиш суръати бўйича эса етакчилик Учқудуқ (118,2%), Конимех (116,5%) ва Кармана (109,3%) туманларига тўғри келади.      


Халқ истеъмоли моллари 

Жорий йил 8 ойида жами 2 908,4 млрд.сўмлик ёки 109,4 фоиз халқ истеъмоли моллари ишлаб чиқарилди. 

Халқ истеъмоли моллари ишлаб чиқариш бўйича Навоий шаҳри
646,1 млрд.сўм (ўсиш суръати 94,1%), Зарафшон шаҳри 202,8 млрд.сўм (104,7%), Ғозғон шаҳри 17,7 млрд.сўм (103,5%), Кармана тумани
702,5 млрд.сўм (131,9%), Конимех тумани 65,4 млрд.сўм (103,9%), Қизилтепа тумани 392,0 млрд.сўм (110,0%), Навбаҳор тумани
246,7 млрд.сўм (117,3%), Нурота тумани 186,5 млрд.сўм (113,5%), Томди тумани 28,5 млрд.сўм (106,5%), Учқудуқ тумани
67,9 млрд.сўм (102,6%) ва Хатирчи тумани 352,4млрд.сўм (102,8%)ни ташкил этди.

Халқ истеъмол моллари ишлаб чиқариш бўйича катта улуш
Кармана тумани (24,1%), Навоий шаҳри (22,2%), Қизилтепа (13,5%) ва Хатирчи (12,1%) туманларига тўғри келади.

Халқ истеъмол моллари маҳсулотларини ишлаб чиқариш ўсиш суръати бўйича Кармана (131,9%), Навбаҳор (117,3%), Нурота (113,5%) туманларига тўғри келади.


Қурилиш-пудрат ишлари

Жорий йил январь-август ойларида жами 3 613,4 млрд. сўмлик ёки ўсиш суръати 108,8 фоизни ташкил этди. Шундан Навоий шаҳрида
910,6 млрд.сўмлик (ўсиш суръати 109,4%), Зарафшон шаҳрида
536,6 млрд.сўмлик (104,7%), Ғозғон шаҳрида 7,6млрд.сўмлик, Кармана
 туманида 391,9 млрд.сўмлик (105,6%), Конимех туманида
38,0 млрд.сўмлик (103,0%), Қизилтепа туманида
622,0 млрд.сўм (116,5%), Навбаҳор туманида 331,7млрд.сўм (104,9%), Нурота туманида 321,2млрд.сўмлик (104,6%), Томди туманида
68,8 млрд.сўмлик (145,4%), Учқудуқ туманида 68,6 млрд.сўмлик (110,1%) ва Хатирчи туманларида 316,4 млрд.сўмлик (105,3%) қурилиш-пудрат ишлари амалга оширилди.

Чакана товар айланмаси

2022 йил январь-август ойларида вилоят бўйича жами 7 155,9 млрд. сўмлик ёки 112,2 фоиз чакана товар айланмаси амалга оширилди.

Жумладан, Навоий шаҳрида 2 280,0 млрд.сўмлик (ўсиш суръати 120,3%), Зарафшон шаҳрида 690,1 млрд.сўмлик (109,9%), Ғозғон шаҳрида 74,0 млрд.сўмлик (108,7%), Кармана туманида
1 302,6 млрд.сўмлик (104,7%), Конимех туманида 191,5 млрд.сўмлик (114,1%), Қизилтепа туманида 797,0 млрд.сўмлик (110,0%), Навбаҳор туманида 406,3 млрд.сўмлик (110,0%), Нурота туманида
252,5 млрд.сўмлик (112,4%), Томди туманида 46,4 млрд.сўмлик (107,6%), Учқудуқ туманида 326,9 млрд.сўмлик (108,5%) ва Хатирчи туманларида 788,4 млрд.сўмлик (110,9%)ни ташкил этди.

Хизмат кўрсатиш 

Вилоятда 2022 йил январь-август ойларида жами
5 870,3 млрд.сўмлик хизматлар кўрсатилиб, ўсиш суръати 116,6 фоизни ташкил этди.

Хусусан, Навоий шаҳрида 2278,2 млрд.сўмлик (ўсиш суръати 119,7%), Зарафшон шаҳрида 676,1 млрд.сўмлик (115,0%), Ғозғон шаҳрида 16,2 млрд.сўмлик (110,3%), Кармана туманида
841,0 млрд.сўмлик (115,5%), Конимех туманида 145,7 млрд.сўмлик (114,7%), Қизилтепа туманида 525,6 млрд.сўмлик (116,1%), Навбаҳор туманида 356,5 млрд.сўмлик (114,9%), Нурота туманида
256,0 млрд.сўмлик (113,7%), Томди туманида 80,1 млрд.сўмлик (110,9%), Учқудуқ туманида 207,4 млрд.сўмлик (115,3%) ва Хатирчи туманларида 487,5 млрд.сўмлик (114,5%) хизмат кўрсатилди.

Хизмат кўрсатиш бўйича катта улуш Навоий шаҳри
(38,8%), Кармана тумани (14,3%), Зарафшон шаҳри (11,5%) ва Қизилтепа туманига (8,9%) тўғри келади.

Хизмат кўрсатиш бўйича ўсиш суръати Навоий шаҳри (119,7%), Қизилтепа (116,1%) ва Кармана (115,5%) туманларига тўғри келади. 


Кичик бизнес

Вилоятда ҳисобот даврида жами 2 766 та янги кичик бизнес субъектлари ташкил этилди.

Янги ташкил этилган кичик бизнес субъектларининг асосий қисми Навоий шаҳри (449та), Қизилтепа тумани (396та), Хатирчи тумани (344та) ва Кармана (340та) туманлари ҳиссасига тўғри келади. 


Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий
ривожлантириш дастурларини ишлаб
чиқиш ва таҳлил қилиш йиғма бўлими

бошлиғи ўринбосари А.Зиятов тайёрлади

Ишонч телефонлари

  • Тел: 79 223-81-39

Бошқарма билан боғланиш

  • Тел: 79 223-81-39
  • Факс: 79 223-80-25
  • E-mail: info@naveconomy.uz
  • 210100, Навоий, Навоий кўчаси 30а уй
© 2019 Навоий вилояти Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармаси