» » » Навоий вилоятида “Ҳудудларда аҳоли фаровонлиги ва камбағаллик даражасини баҳолаш” мавзусида сўров ўтказилди.

Навоий вилоятида “Ҳудудларда аҳоли фаровонлиги ва камбағаллик даражасини баҳолаш” мавзусида сўров ўтказилди.

28 сентябрь 2022, Среда
52
0
Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти (ПМТИ) ҳамда Навоий вилояти Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармаси ходимлари томонидан жорий йил 19-24 сентябрь кунлари Ҳудудларда аҳоли фаровонлиги ва камбағаллик даражасини баҳолаш” мавзусида сўров ўтказилди.
Ушбу сўров вилоятнинг Навоий ва Зарафшон шаҳарлари ҳамда Кармана, Қизилтепа, Хатирчи, Нурота туманларидаги 30 та маҳаллалардаги 300 та хонадонни қамраб олди.
      Мазкур сўровнома орқали аҳолига кўрсатилаётган хизматларнинг натижадорлиги, 
жойларда аҳолининг рақамли технологиялар (алоқа ва интернет хизматлари) дан фойдаланиш даражаси,
уй хўжалиги аъзоларининг таълим олиши, бандлиги таъминланиши ва даромадлари (истеъмол) билан камбағаллик ўртасидаги бевосита боғлиқлик даражаси,кекса ёшдаги фуқароларни ижтимоий ҳимоя қилиш тизимининг самарадорлигини баҳолаш кўзда тутилди.

Ишонч телефонлари

  • Тел: 79 223-81-39

Бошқарма билан боғланиш

  • Тел: 79 223-81-39
  • Факс: 79 223-80-25
  • E-mail: info@naveconomy.uz
  • 210100, Навоий, Навоий кўчаси 30а уй
© 2019 Навоий вилояти Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармаси