» » » Навоий вилоятида Электротехника саноатини ривожлантириш истиқболлари ва имкониятлари тўғрисида

Навоий вилоятида Электротехника саноатини ривожлантириш истиқболлари ва имкониятлари тўғрисида

28 сентябрь 2022, Среда
41
0

   Ўзбекистон  Республикаси  Президенти Шавкат Мирзиёев 2022 йил 26 сентябрь куни электротехника саноатидаги устувор вазифалар юзасидан йиғилиш ўтказди.

   Йиғилишда “Ўзэлтехсаноат” уюшмаси раиси М.Юнусов тармоқдаги галдаги ишлар, келгуси йилларга  мўлжалланган мақсадли  кўрсаткичлар  ҳақида ахборот   берди. Айтиб ўтилганидек,  бугунги кунда 1 миллиард 200 миллион долларлик 205 та лойиҳа амалга оширилмоқда. Янги маҳсулотлар ва эҳтиёт қисмларни маҳаллийлаштириш, 2023 йилда экспорт ҳажмини 1 миллиард долларга етказиш режалаштирилганлиги билдирилди.

   Давлат раҳбари истиқболли лойиҳаларни қўллаб-қувватлаб, тармоқдаги устувор вазифаларни кўрсатиб ўтди.

   Шу жумладан, Навоий вилоятида бугунги кунда 25 та электротехника йўналишидаги корхоналар мавжуд бўлиб, шундан 10 таси компьютерлар, электрон ва оптик маҳсулотлар ишлаб ишлаб чиқариш, 15 таси электр ускуналар ишлаб чиқаришга ихтисослашган.

    Навоий вилоятига хориждан электротехника ва телекоммуникация эҳтиёт қисмлари, генераторлар, электр двигателлар, трансформаторлар, симлар кириб келаётган бўлса, вилоятдаги маҳаллий корхоналар томонидан алюмин ва ПВХ профиллар, юқори кучланишли кабеллар каби маҳсулотлар экспорти амалга оширилмоқда.

   Шу билан биргаликда, Электротехника саноатини янги босқичга олиб чиқиш бўйича 2022-2024 йилларда Навоий вилоятида умумий қиймати 376,1 млрд. сўмлик 16 та инвестиция лойиҳалари амалга оширилиши кўзда тутилган.

  Масалан,  “Gaz Device”  МЧЖ томонидан  10,0 млн. долларлик   тўғридан-тўғри   хорижий инвестициялар ҳисобига электрон газ ҳисоблагич лойиҳасини келтириб ўтиш мумкин.

   Соҳада амалга ошириладиган ишлар ҳисобига 400 га яқин янги иш ўринлари, 7,5 млн. долларлик экспорт имконияти ҳамда 5,6 млн. долларлик импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқарилиши режалаштирилган.

Ишонч телефонлари

  • Тел: 79 223-81-39

Бошқарма билан боғланиш

  • Тел: 79 223-81-39
  • Факс: 79 223-80-25
  • E-mail: info@naveconomy.uz
  • 210100, Навоий, Навоий кўчаси 30а уй
© 2019 Навоий вилояти Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармаси