» » » Навоий вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг 2022 йил январь-сентябрь ойлари якунлари тўғрисида маълумот

Навоий вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг 2022 йил январь-сентябрь ойлари якунлари тўғрисида маълумот

25 октябрь 2022, Вторник
26
0

                        Ҳисобот даврида ҳудуд (тармоқ) да эришилган натижа таҳлили.

    Вилоятда 2022 йил январь-сентябрь ойларида саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш 105,3 фоизга, халқ истеъмол моллари 106,9 фоизга, қурилиш-пудрат ишлари 108,6фоизга, чакана савдо 111,9 фоизга ва жами хизматлар 114,7 фоизга ўсиши таъминланди. Жумладан;

                                                                Саноат

Вилоятда 2022 йил январь-сентябрь ойларида 62 743,9 млрд. сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилиб, ўсиш суръати 105,3 фоизни ташкил этди. 

      Туманлар кесимидаги таҳлил натижалари асосан, саноат маҳсулотлари бўйича энг катта улуш Навоий шаҳри (85,1%), Кармана тумани (9,6%) ва Қизилтепа туманига (1,6%) тўғри келади.

Ўсиш суръати бўйича эса етакчилик Учқудуқ (118,5%), Конимех (116,8%) ва Ғозғон (108,4%) туманларига тўғри келади.          


                                                   Халқ истеъмоли моллари 

       Жорий йил 9 ойида жами 3 325,3 млрд.сўмлик ёки 106,9 фоиз халқ истеъмоли моллари ишлаб чиқарилди. Халқ истеъмол моллари ишлаб чиқариш бўйича катта улуш Кармана тумани (24,1%), Навоий шаҳри (22,4%), Қизилтепа (13,1%) ва Хатирчи (12,3%) туманларига тўғри келади. Халқ истеъмол моллари маҳсулотларини ишлаб чиқариш ўсиш суръати бўйича Кармана (120,0%), Навбаҳор (118,2%), Нурота (114,4%) туманларига тўғри келади.


                                                Қурилиш-пудрат ишлари

    Жорий йил январь-сентябрь ойларида жами 4 352,3 млрд. сўмлик ёки ўсиш суръати 108,6 фоизни ташкил этди. 

                                                  Чакана товар айланмаси

  2022 йил январь-сентябрь ойларида вилоят бўйича жами 8 245,4 млрд. сўмлик ёки 111,9 фоиз чакана товар айланмаси амалга оширилди.

                                                    Хизмат кўрсатиш 

    Вилоятда 2022 йил январь-сентябрь ойларида жами 6 677,7 млрд.сўмлик хизматлар кўрсатилиб, ўсиш суръати 114,7 фоизни ташкил этди.Хизмат кўрсатиш бўйича катта улуш Навоий шаҳри (37,8%), Кармана тумани (14,7%), Зарафшон шаҳри (12,1%) ва Қизилтепа туманига (9,1%) тўғри келади.Хизмат кўрсатиш бўйича ўсиш суръати Навоий шаҳри (115,6%), Қизилтепа (115,4%) ва Учқудуқ (115,2%) туманларига тўғри келади. 


                                                       Кичик бизнес

   Вилоятда ҳисобот даврида жами 3 244 та янги кичик бизнес субъектлари ташкил этилди.Янги ташкил этилган кичик бизнес субъектларининг асосий қисми Навоий шаҳри (509та), Қизилтепа тумани (462та), Хатирчи тумани (389та) ва Кармана (380та) туманлари ҳиссасига тўғри келади. 


Ишонч телефонлари

  • Тел: 79 223-81-39

Бошқарма билан боғланиш

  • Тел: 79 223-81-39
  • Факс: 79 223-80-25
  • E-mail: info@naveconomy.uz
  • 210100, Навоий, Навоий кўчаси 30а уй
© 2019 Навоий вилояти Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармаси