» » » Бизнесга биринчи қадам ғолиблари аниқлаб олинди

Бизнесга биринчи қадам ғолиблари аниқлаб олинди

06 январь 2023, Пятница
9
0
   Жорий йилнинг 23 декабр куни вилоят Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бошқармаси, Инновацион ривожланиш бошқармаси, Молия бошқармаси ва Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси билан ҳамкорликда  Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг қўшма қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида  “Бизнесга биринчи қадам” стартап ғоялар танловининг вилоят босқичи ўтказилди.Танловда туманлардан муносиб деб топилган 10 нафар иштирокчи ўзининг стартап лойиҳаси билан қатнашди. Иштирок орасидан Навоий шаҳридан Музафаров Тимур  "Эпоксид смоладан декоратив буюмлар ишлаб чиқариш" лойиҳаси ҳамда Хатирчи туманидан Шукуров Муродулла “Ягона транспорт чиптасини сотиш тизими “UzTicket”” лойиҳаси билан ғолиб деб топилди.

Ишонч телефонлари

  • Тел: 79 223-81-39

Бошқарма билан боғланиш

  • Тел: 79 223-81-39
  • Факс: 79 223-80-25
  • E-mail: info@naveconomy.uz
  • 210100, Навоий, Навоий кўчаси 30а уй
© 2019 Навоий вилояти Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармаси