Иқтисодиёт ва саноат вазири Ботир Хўжаев иштирокида брифинг ўтказилди.
2019 йил 22 июль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Иқтисодиёт ва саноат вазири Ботир Хўжаев иштирокида оммавий ахборот воситалари (ОАВ) ва интернет нашрлар вакиллари билан “Мамлакатдаги ижтимоий-иқтисодий вазият, инсон капитали даражасини ошириш” мавзусида брифинг ўтказилди.
Иқтисодиёт ва саноат вазири кун тартибидаги мавзу юзасидан ОАВ вакилларини тегишли маълумотлар билан таништиргандан сўнг, навбатни вазирлик департамент бошлиғи ўринбосари Илҳом Маматкуловга берди.
У йиғилганларга “Ўзбекистон Республикасининг 2030 йилга қадар ижтимоий-иқтисодий комплекс ривожлантириш концепцияси” мавзусида тақдимот ўтказди.
Тақдимотдан сўнг, вазир билан ОАВ вакиллари ўртасида қизғин ва жонли савол-жавоблар тарзида мулоқот бўлиб ўтди. Мулоқот давомида, асосан аҳолининг турмуш даражаси ва даромадлари таркиби, истеъмол савати, меҳнат ресурсларининг миграцияси, бандлик ва коммунал тўловларга бўлган харажатлар ва хусусида масалалар кўтарилди. Ўз навбатида, ОАВ вакиллари ўзларининг қизиқтирган саволларига батафсил жавоб олдилар.



Ўхшаш янгиликлар:
02 июль 2019, Вторник
Адлия вазири Буюк Британия мутахассислари билан «Навоий» ЭИЗ ҳудудида инглиз қонунчилигини жорий этиш масалаларини муҳокама қилди
28 июнь 2019, Пятница
НАВОИЙЛИК МАТБУОТ ВА ОММАВИЙ АХБОРОТ ВОСИТАЛАРИ ХОДИМЛАРИ УЧУН БАЙРАМ ТАДБИРИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ.
24 июнь 2019, Понедельник
Иқтисодиёт вазирлигининг бошқарма бошлиғи Алишер Жумаев Сурхондарё вилояти Олтинсой тумани ҳокими этиб тасдиқланди.
20 июнь 2019, Четверг
Жисмоний ва юридик шахсларни қабул қилиш графиги