50 000 нафар ходимга эга компания раҳбари Навоийда
11 сентябрь куни Навоий вилояти ҳокими Қобул Турсунов «DT World» ҳамда «DP World» компаниялари ижрочи директори Маҳмуд ал Бастаки бошчилигидаги делегация вакилларини қабул қилди.
Бирлашган Араб Амирлигининг «DT World» компанияси 1974 йилда ташкил этилган бўлиб, глобал савдо-сотиқ ва юк ташиш хизмати бўйича жаҳондаги энг катта етакчи компания ҳисобланади.
«DT World» бу соҳада кўплаб корхона ва ташкилотларни бевосита бошқаради, жумладан, денгиз ва ички терминаллардан тортиб, денгиз хизматлари, логистика, қўшимча хизмат турлари ҳамда савдони амалга ошириш учун керакли технологик ечимларгача таъминлайди.
2018 йилдаги савдо айланмаси 71.4 млрд долларга тенг бўлиб, компания даромади 5.6 млрд долларни ташкил қилган.
— Мен Ўзбекистон замини ва айнан Ғарб ҳамда Шрақ мамлакатларини боғлайдиган кўприк вазифасини ўтаётган, айтиш жоиз бўлса, қуруқлик транспорт порти учун жуда қулай ҳудуд Навоий вилоятига ташриф буюрганимдан жуда ҳам мамнунман. Бугунги кунга қадар дунёнинг бир қатор давлатларида амалга оширган логистика йўналишидаги тажрибамизни сизнинг юртингизда ҳам қўлламоқчимиз. Ишонманки, бошланажак ҳамкорлигимиз келгусида ўзининг ижобий самарасини беради, — дейди Маҳмуд ал Бастаки.

Ўхшаш янгиликлар:
25 июль 2019, Четверг
Иқтисодиёт ва саноат вазирининг биринчи ўринбосари Равшан Ғуломов президент маслаҳатчиси лавозимига тайинланди.
22 июль 2019, Понедельник
«Навоий» ЭИЗда «AKFA PRODUCTION FACILITIES» янги ишлаб чиқариш мажмуасининг тантанали очилиши бўлиб ўтди.
24 июнь 2019, Понедельник
Иқтисодиёт вазирлигининг бошқарма бошлиғи Алишер Жумаев Сурхондарё вилояти Олтинсой тумани ҳокими этиб тасдиқланди.
20 июнь 2019, Четверг
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар
24 август 2018, Пятница
Географияси ва иқлими