“Кооперация куни” юқори даражада ташкил этилди
Давлатимиз раҳбарининг саноатни жадал ривожлантириш, маҳаллийлаштириш даражасини ошириш ва кўламини кенгайтириш борасидаги топшириқлари ижросини таъминлаш мақсадида, кеча “Ўзелтехсаноат” уюшмаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳамкорлигида “Миллий маҳсулотларни ишлаб чиқариш жараёнида маҳаллий хом-ашё ресурсларидан самарали фойдаланишнинг долзарб масалалари” мавзусида кўргазмали семинар бўлиб ўтди.
Тадбирни Иқтисодиёт ва саноат вазири Ботир Хўжаев ва “Ўзелтехсаноат” уюшмаси Бошқаруви раиси Мирзиёд Юнусовлар очиб беришди.

Ўзбекистон саноатини замон талаблари асосида ривожлантириш, маҳсулотлар рақобатбардошлигини ошириш ва турини кенгайтириш масалалари давлатимиз сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланмоқда. Бугун електротехника саноатида 400 дан ортиқ корхона фаолият юритиб, ўтган давр мобайнида ушбу корхоналар томонидан 7 трлн. сўмга тенг бўлган 2000 турдаги маҳсулотлар ишлаб чиқарилмоқда. Ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг маҳаллийлаштириш даражаси 40 фоиздан зиёдни ташкил етади.

Шунингдек, ташкил етилган ярмаркада “Ўзелтехсаноат” уюшмаси таркибига кирувчи корхоналар томонидан 200 дан ортиқ импорт хом-ашё ва бутловчи қисм маҳсулотлари намойиш қилинди. Иштирокчиларга корхоналарнинг кабел-сим, електротехника ва маиший техника маҳсулотлари ишлаб чиқариш учун зарур бўлган ва бугунги кунда импорт қилинаётган бутловчи қисмларни маҳаллийлаштириш имкониятлари тақдимоти (презентация) бўлиб ўтди.
Ўхшаш янгиликлар:
18 ноябрь 2019, Понедельник
САНОАТ ЯРМАРКАСИ ВА КООПЕРАЦИЯ БИРЖАСИ
24 октябрь 2019, Четверг
Саноат тармоқларини ривожлантиришга оид вазифалар ижроси кўриб чиқилди
25 июль 2019, Четверг
Иқтисодиёт ва саноат вазирининг биринчи ўринбосари Равшан Ғуломов президент маслаҳатчиси лавозимига тайинланди.
23 июль 2019, Вторник
Иқтисодиёт ва саноат вазири Ботир Хўжаев иштирокида брифинг ўтказилди.