Жаҳон молия ва хомашё бозорларидаги ўзгаришлар тўғрисида
9 март куни Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Марказий банк ҳамда Молия вазирлиги раҳбар ва масъул ходимлари иштирокида Жаҳон молия ва хомашё бозорларидаги охирги ўзгаришларнинг Ўзбекистон иқтисодиётига таъсирини ўрганиш бўйича йиғилиш бўлиб ўтди.
Ўтказилган муҳокамалар натижалари бўйича Бош вазир ўринбосари – Иқтисодиёт ва саноат вазири Жамшид Қўчқоров қуйидагиларни маълум қилди:
- газ нархининг пасайиши (нефт нархининг пасайиши сабабли) ва айрим мамлакатлар миллий валютасининг девалвацияси експорт тушумларимизга салбий таъсир кўрсатади, шу билан бирга нефт ва газ нархи пасайишининг ички бозорга ижобий таъсири ҳам ўрганиб чиқилади. Халқаро товар ва молия бозорларида юзага келган вазиятнинг сўмнинг алмашув курсига таъсирини ҳозирча нейтрал деб баҳолаймиз;
- газ нархи пасайиши сабабли Давлат бюджети даромадларининг ёқотишлари олтин нархининг юқори еканлиги ҳисобига тълиқ қопланади. Умуман олганда, Давлат бюджети барча мажбуриятларини тўлиқ таъминлаш имконига егадир;
- мазкур масала бўйича асосий савдо ҳамкор давлатларимиз расмий идораларининг 9 мартдаги баёнотларини, асосийси, уларнинг макроиқтисодий барқарорликни таъминлашга бўлган жиддий режаларини ижобий баҳолаймиз;
- халқаро молия ва товарлар бозорларида юзага келган қалтис вазиятнинг Ўзбекистон иқтисодиётига таъсирининг кўлами биринчи навбатда ушбу тебранишларнинг қанчалик узоқ муддат давом етишига боғлиқдир.
Юзага келган вазиятнинг Ўзбекистондаги макроиқтисодий барқарорликка салбий таъсирини минималлаштиришга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқишга киришилди. Шу мақсадда учта идора вакилларидан иборат махсус ишчи гуруҳ тузилди.
Фурсатдан фойдаланиб шуни маълум қилмоқчимизки, жорий йилнинг 13 март куни Москва шаҳрида МДҲ давлатлари иқтисодий кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтади. Унда ушбу масалани ташқи савдо бўйича асосий ҳамкор давлатларимиз вакиллари – ҳамкасбларимиз билан яна бир бор муҳокама қилиб оламиз.
Ишчи гуруҳи ва тегишли идоралар жаҳон молия ва хом ашё бозорларидаги ўзгаришларни диққат билан кузатиб борадилар ва оммавий ахборот воситалари орқали маълумот бериб турадилар.
Ўхшаш янгиликлар:
25 февраль 2020, Вторник
Иқтисодиёт ва саноат вазирлигига янги раҳбар тайинланди
26 сентябрь 2019, Четверг
Англиялик тренерлар Навоийда
25 июль 2019, Четверг
Иқтисодиёт ва саноат вазирининг биринчи ўринбосари Равшан Ғуломов президент маслаҳатчиси лавозимига тайинланди.
03 июнь 2019, Понедельник
Ўзбекистонда Заргарлик тармоғини ривожлантиришга алоҳида эътибор берилмоқда
24 август 2018, Пятница
Географияси ва иқлими